E-mail
Пароль

Регистрация

Komil Kanimex
Komil Kanimex
KANIMEX


Marat

Londonlik

Murodjon

Habibullo

Arman

Shoyatbek

Был
2 час. назад
Рожд.
21 декабря 1987
Город
КАНИМЕХ
О себе
Арсенал Лондон вперед.
Регистр.
6 июня 2014
На сайте
1851 час.

Kanimex [7]

Трофеев
215
Матчи
11853
Побед
4487
Ничьих
3173
Пораж.
4193

Komil Kanimex
5 октября в 03:06
Ассалому алайкум ! Футболсевар юртдошлар !
Биз кекса отахонлар футбол қироли Пеле ҳақида имкон қадар билганларимизни Сиз Азизлар учун маълумот беришни хуш кўрдик. Ва биз ишонамизки, бериладиган маълумотларимиз ҳозирги ёш футбол мухлислари учун ажабмас қизиқиш уйғотса.
Хуллас, 1940 йили 23 октябрь Дунега Эдсон Арантес до Насименто Пеле таввалуд топган бўлади. Унинг отаси профессионал футболчи бўлган бўлиб, кейинчалик оғир жароҳат олиб, футбол билан батамом хайрлашади . Бу орада етти ёш бўлган Пеле кўчада сандиқча ўрнатиб оёқ кийим тозаловчи сифатида ишлаб оиласи учун нонтопарлик қилади. Бўш қолган пайтларида эса у чиқинди бўлган мандарин ва апельсин пўчоқларидан эски латталарга ўралган копток ясаб тенгдошлари билан футбол ўйнаб юрган бўлади. Буни кўриб қолган отаси эса боласида футболчилик қобилияти борлигини сезиб, уни "Сантос" клуби ўсмирлар орасига жойлаштиради. Орадан вақтлар ўтиб Пеле 15 ёшга тўлганида у катта ёшдан таркиб топган "Сантос" жамоасининг асосий ўйинчилар орасидан жой олиб, унинг учун илк бор бошланган футбол ўйинини давом этдиради.
Кейинчалик у футбол мутахассисларидан тортиб ОАВнинг назарига тушади. У 1958 йили илк бор Жахон чемпиоанатида қатнашиб, энг ёш футболчи сифатида эътироф этилади.
Унинг футболчилик фаолиятида ўрнатган сон саноқсиз натижалари футбол тарихида унутилмас саҳифаларда абадий бўлиб ёзилиб қолган.
Келинг Азизлар ! У ўрнатган натижа ва рекордлар билан оз бўлсада танишиб чиқайлик. Пеле ўз фаолиятида тўрт марта Жахон чемпионатида қатнашиб, уч марта Жахон чемпиони бўлган футбол оламида футболчи хисобланади. У Дунёда ХХ асрнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган бўлиб, ва БИРИНЧИ рақам футболчисидир.
У ўзининг севимли булган жамоаси "Сантос" клубида 19 йил ўйнаб 1116 та учрашув ўтказиб, 1091 та гол урган. Шунингдек у "Олтин топ "соҳиби хам бўлган. Футболчилик фаолияти давомида у расмий учрашувлар кўрсаткичлари буйича ҳеч ким тенглаша олмайдиган 1281та гол урган.
Бразилия терма жамоаси сафида 92 марта майдонга чикиб, 77та гол урган футболчидир. У ўз фаолияти давомида бирор марта ҳам жамоа сардори бўлиб майдонга тушмаган. Умумий ҳисобда жами бўлиб у 91 марта “Хет-трик”, 30 марта "Покер" ҳар бир учрашувда 4 тадан гол урган бўлса, 6 марта "Пента трик" 5 тадан гол уриб, яна бир маротаба "Октра трик" кайд этиб 8 та гол урган футболчидир. Саккизта голларни у 1964 йили "Ботафого" дарвозасига киритган . У ўзининг ва унинг учун юбилей булган 1000-голини "Сантос" ва "Васко да Гама"учрашувида 11 метрлик жаримадан гол уриб, сўнгра дарвоза ичига кириб топни қўлига кўтариб олган ҳолда кўз ёшлари билан уни ўпиб барчани ҳайратлантирган. Ҳа Азизлар,
бундай кишига таъсирчан бўлган дамларни ўз кўзимиз билан кўрган пайтларимиз ҳам бўлган . Пеленинг урилган 1000чи голига бағишлаб Бразилия Алоқа вазирлиги марка йиғувчи ишқибозлари учун алоқа маркаси чиқарган. Пеле уз хаёти давомида нафакат футболчи сифатида балки футбол шархловчиси, киноактёрлик фаолияти билан ҳам шуғулланиб, футбол хақида бир қанча китоблар ҳам ёзган. Унинг ёзган китобларидан бири "Мен Пелеман"номли китобини кизикиб ўқийдиган қанчадан қанча саводсизлар саводли бўлиб, қолишган. Бунинг учун Бразилия Матбуот ва нашриёт вазирлиги уни олтин медаль билан тақдирлаган. Ҳар йили узликсиз 19 ноябрь куни Бразилияда Пелега бағишлаб "Пеле куни" деб ном олган анъаналар ўтказилади. У шунингдек, югуришда 100 метр бўлган масофани, спринтерлар кўрсата олмайдиган натижани яъни, 11 сонияда кўрсата оладиган футболчи бўлган. Пеле футбол ҳақида "Футбол юлдузли ўйин эмас, футбол жамоавий ўйиндир, ғалабага эришиш учун жамоада бир тану жон бўлиб
ўйнамас экансиз, ҳеч қачон Сиз учун юқори бўлган чўққиларни забт эта олмайсиз" деб фикр билдирган экан. Шунга қўшимча яна бир бошқа фикр билдирган; "Футбол - бу жамоа - коллектив, бир, икки, уч юлдузи бўлган жамоани жамоа деб бўлмайди”.
Пеленинг ҳаётида қизиқ воқеалар ҳам бўлиб ўтган. Шулардан бирида Рио де Жанейро футбол ўйингоҳи "Маракана"да унинг туғилган кунига атайин махсус вазни 500 кг. келадиган ТОРТ ўйингоҳга келтирилган ва
у ТОРТ танаффус пайтида футбол мухлислари билан тўлган ўйингохда 5 дақиқа ичида еб қўйилган. Бўлиб ўтаётган ўртоқлик учрашувларнинг бирида Бош ҳакам Пелени майдондан четлатади. Ҳакамнинг чиқарган қароридан норози бўлган футбол мухлислари кимнинг қўлига нима тўғри келса майдонга қараб отаверишган. Натижада улар хайқириқлар кўтариб, " Биз ўйингоҳга ҳакамни кўргани эмас, Пеленинг ўйинини томоша қилиш учун йиқилганмиз !!! Пелени майдонга қайтаринглар !!! деб тўполон кўтаришган.
Бундай тўполонни кўриб турган ҳакам, бу туполон яхшиликка олиб келмаслигини тушиниб, учрашувни давом этдириш учун чиқарган қарорини ўзгартириб, Пелени қайта майдонга тушишига рухсат берган. Шундан кейингина футбол мухлислари тиниб тинчиб Пеленинг ўйинини томоша қилишни давом этдиришган. Бундан ташқари, Пеленинг айтишича футболда, провокатор футболчилар хам бўлган. "Улар ўйин пайтида ҳакамлар кўрмайдиган қилиб, мени оёғимга тепишар эди, баъзи бирлари эса чимчилишар, айримлари хаттоки юзимга тупиришарди, мен буларга эътибор бермай , гуёки ҳеч нарса бўлмагандек футбол ўйнашни давом этдирардим. Улар қилаётган беодобликка мен одобдан бўлмаган жавоб қайтармас эдим. Чунки мени ҳурмат қилиб келган мухлисларимни мендан ранжиб қолмасликларини ўйлаб уларга бўлган ўз ҳурматимни сақлаган ҳолда иш тутар эдим. Пеленинг гапи бўйича "Менга кўпчилик бир хил савол беришарди; Айтингчи, янги Пеле яна качон туғилади? деб сурашганларида. Мен уларга "Ҳеч қачон" чунки менинг ота онам маҳсулот чиқаришни тўхтатишган" деб жавоб берар эдим.
Пеленинг шахсий ҳаёти билан танишиб чиқадиган бўлсак, у 1966 йили 24 ёшида Роземари исмли қизга уйланган бўлиб, ундан 3 нафар фарзанд кўрган. Уларнинг икки нафари қиз болалар Келли ва Дженнифер бўлиб ва шунингдек Эдсон исмли ўғли булган. Эдсон отаси изидан бормоқчи бўлиб у футбол ўйнашни танлайди. Бироқ у дарвозабон бўлишни хохлаб ўз ниятига етади . У отаси ўйнаган "Сантос"клубининг дарвозабони бўлиб ўз фаолиятини давом этдиради. Кунларнинг бирида у наркотик моддаларга аралашган деб айбланади ва 33 йил қамоқ муддати белгиланиб у ҳибсга олинади . У олдинига мен бу ишларга аралашмаганман, мен фақатгина истеъмол килганман дея тушинтириш беради. Аммо ички ишлар ходимлари бунга ишонишмайди. Қамоқда ўтирган Эдсон бор гапни айтиб бериб ўзига хулоса чиқаради. Ва унинг жиноятга алоқадор бўлган ишини Суд хайъати қайтадан кўриб чиқиб, 2017 йили унга 13 йил қамоқ жазоси белгиланади.
Биринчи хотини билан 16 йил бирга яшаган Пеле никоҳни бекор қилиб ажралади. Ва у кейин қўшиқчи Ассирия Лемос Сейшасга уйланиб бирга
турмуш қуришади. Ассириядан икки эгизак бўлган Жошуа ва Селесте исмли қизлар туғилади. Пеле бу аёл билан бирга 14 йил турмуш қуриб,
бу билан ҳам никоҳни бекор қилиб ажралишади. Сўнгра учинчи марта Пеледан 30 ёш кичик Марсия Аокига уйланади. Булардан ташқари Пеленинг яна никохсиз бошқа-бошқа аёллардан туғилган иккита фарзанди ҳам бор.
Азизлар! Сизу-бизни гуноҳсиз бўлган болаларни тирик етим этиб отасиз
қолдиришни Яратганнинг Ўзи, Ўз панохида асраган бўлсин!
Пеле 1970 йили Мексикада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида қатнашиб,
у учинчи марта Жаҳон чемпиони унвонига эга бўлиб, шу билан бирга у Жаҳон Кубогини учинчи бор эгаллаб ва бир умр Бразилияда қоладиган қилиб ўз юртига олиб қайтади.
Кейинчалик Пеле айрим хабарларга кўра у футбол билан хайрлашган дея хабарлар тарқатилади. Биз қанчалик билишимизча у кейин Нью Йоркнинг "Космос"футбол клуби билан шартнома тузиб ўз фаолиятини давом этдиради. У ўз шартномасига биноан бир йил текинга футбол ўйнайди. Америкалик футбол мухлисларининг футболга бўлган қизиқишларини 10 баробарга орттириб ўйингоҳлар томошабинлар тулиб тошади. Америкаликларга катта миқдорда бўлган даромад келтиради. Пеле 1977 йили 37 ёшга тўлганида у футбол билан хайрлашиш ниятини изхор этади. Унинг футбол билан хайрлашув кечаси Нью Йоркда бўлиб ўтиши белгиланади. Футбол билан хайрлашув кечасида 77 000 томошабинлар Дунёга машҳур бўлиб танилганлар машҳур профессионал боксчи Мухаммад Али, мусиқачилар Мик Джаггер ва Роберт Рэдфордлар йиғилашади. Учрашувни "Космос" ва "Сантос" клублари бошлаб беришади. Пеле ўйиннинг биринчи бўлимини ўзининг собиқ бўлган "Сантос" сафида ўтказади. Иккинчи булимини эса "Космос" сафида ўтказиб ўзининг собиқ жамоаси "Сантос"дарвозасига бор йўғи биргина гол уради. Ва нихоят бўлиб ўтадиган драматик кеча ҳам етиб келади. Ўйингоҳ узра "Яшасин футбол қироли Пеле!!!" дея футбол мухлисларининг хайқириқлари эшитилади. Пелени қул ва елкаларига кўтариб олган икки жамоа футболчилари уни майдондан олиб чиқишаетганда у "Яшасин футбол!!! " сўзини қайта-қайта қайтарган холда ёшгина болакайлардек хўнграб йиғлар эди.
Шундай қилиб Пеленинг расмий учрашувларда иштирок этганини ҳисоблаб чиққанимизда у мана шунақа кўриниш ҳосил этар экан. У ўз фаолиятида жами бўлиб 21 йил давомида 1363 та учрашув ўтказиб, 1281 гол киритган футболчи экан (Ўртоклик учрашувларини инобатга олмаган холда). Энг қизиғи шундаки, у бирор марта хам Олимпиада ўйинларида қатнашмаган экан. Кейинчалик Пеле Бразилия спорт вазири лавозимида ишлаб, у Бразилия футболини коррупциядан тозалаган.
У ўз ҳаёти давомида Дунёнинг 77та президентлари ва қироли-қироличалари билан учрашган. У ўзининг айтилган сўзларидан бирида шундай дейди; “Мен футболни жонимдан хам ўта ортиқ севганман, ҳозир хам севаман. Токи сиз футболни мендек севмас экансиз, яхши футболчи бўлиб етишишингизни ўйламасангиз ҳам бўлади” деган экан .
Komil Kanimex
30 сентября в 05:25
Прекрасный сентябрь для "Арсенала"! ❤

✅ 6 матчей
✅ 6 побед
✅ 16 голов забито
✅ 6 пропущено
Komil Kanimex
24 июля в 02:19
Франция Хорватия 4-2.

Франция чемпион мира 15 иуль 2018 финал
Komil Kanimex
14 июля в 01:03
10.07.2018 Франция Бельгия 1-0
Komil Kanimex
4 июля в 22:49
Франция Аргентина 4-3
Уругвай Партугалия 2-1
Komil Kanimex
29 июня в 02:28
28 иунь группавой этап закончилась.

Последни игра
Англия Бельгия 0-1
Панама Тунис 1-2
Komil Kanimex
22 июня в 01:49
франция Перу 1-0
Хорватия Аргентина 3-0
Komil Kanimex
27 мая в 03:48

14 000 опыт
Komil Kanimex
27 мая в 03:43

Финал

Реал Ливерпуль 3-1
Komil Kanimex
27 мая в 03:42
http://meneger.net/cup/203497

© MENEGER.NET
онлайн: 39